Белоруссия президенти Александр Лукашенко тизза бўғимларидан операция қилинди. Бу ҳақда Белоруссия раҳбари матбуот хизматига асосланиб «Корреспондент.net» хабар берди.
Операция сабаби хоккей машғулотлари вақтида орттирилган жароҳат эканлиги айтилган. Операция олдиндан режалаштирилган, Бироқ Белоруссия президенти иш жадвалининг тиғизлиги боис уни аввалроқ ўтказишнинг имкони бўлмаган.
Операция Белоруссия президенти ишлари бошқармасининг Республика клининк тиббиёт марказида амалга оширилган. Ҳозирда ўзини қониқарли ҳис қилаётгани айтилган Лукашенко ўзининг Минск ташқарисидаги қароргоҳида эканлиги маълум қилинган. Қайд этилишича, тикланиш учун 3−4 кун керак бўлади.
Изоҳ (0)