Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

22 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Грузиянинг «Динамо» жамоаси Собиқ Иттифоқ чемпионатида илк бор олтин медалларни қўлга киритганига 50 йил тўлиши муносабати билан «Пахтакор» ва «Динамо» клублари фахрийлари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

1964 йил Тбилисининг «Динамо» жамоаси Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилган «Олтин ўйин»да Москванинг «Торпедо» клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб ўз тарихида илк бор чемпион бўлган эди. Мазкур тарихий ғалабага бу йил 50 йил тўлиши муносабати билан ҳар иккала жамоанинг фахрий футболчилари, юлдузлари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида кечган учрашув голларга бой бўлди ва ўйин жанговар — 4:4 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

Мазкур учрашувда «Динамо» сафида Ираклий Зоидзе, Сосо Гришикашвили, Леван Кобиашвили, Арчил Арвеладзе, Александр Иашвили, Георгий Кинкладзе, Георгий Немсадзе, Леван Цкитишвили, Михаил Кавелашвили, Гоча Жамараули, Георгий Деметрадзе, Георгий Анчабадзе, Давид Муджири, Муртаз Шелия, Нутзар Лобжанидзе, Мамука Мачавариани, Сосо Баркая каби футболчилар майдонга тушди.

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

«Пахтакор» сафида эса Анвар Рашидов, Алексей Рошин, Мурод Алиев, Бахтиёр Ашурматов, Сергей Ковшов, Фарҳод Магометов, Андрей Микляев, Ёрқин Назаров, Нўмон Ҳасанов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Равшан Бозоров, Миржалол Қосимов, Собир Ходиев, Геннадий Денисов, Азамат Абдураимов, Рустам Дўрмонов, Жаъфар Ирисметов, Ойбек Усмонхўжаев, Игор Шквирин, Шуҳрат Мақсудов, Жасур Абдураимов, Мухтор Қурбонов ва Бахтиёр Қамбаралиев каби жамоанинг собиқ юлдузлари майдонга тушди.

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

Таъкидлаш лозим, учрашувда «Пахтакор» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, шунингдек, миллий терма жамоада ҳозирги кунда Қосимовга ассистентлик қилаётган Бахтиёр Ашурматов майдонда ҳаракат қилди.

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

«Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

Ўртоқлик учрашуви (фахрийлар)

«Пахтакор» (Тошкент) — «Динамо» (Тбилиси): 4:4

Голлар: Игор Шквирин 24, Жаъфар Ирисметов, Азамат Абдураимов, Рустам Дўрмонов 54 — Михаил Кавелашвили 6, 15, Георгий Деметрадзе 28, 52 пенальти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди