УЕФА президенти Мишель Платини Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашиш учун Киевга учиб келди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Платини ўз ташрифи давомида Порошенко билан кўришиб, Украинани Россия чемпионатида иштирок этаётган Қрим клубларини тан олишга кўндиришни мақсад қилган.
Платини Украина Қрим клублари юзасидан УЕФА ва ФИФА берган барча аризаларини қайтариб олишини хоҳламоқда, дея хабар бермоқда рус нашрлари.
Платини ҳамда Порошенко ўртасидаги учрашув 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. Хабар беришларича, Киевда Платини УЕФА вице-президенти Григорий Суркис ва Украина футбол федерацияси вице-президенти Андрей Павелько кутиб олган.
Изоҳ (0)