2014 йилнинг 19—21 ноябрь кунлари Рига шаҳрида Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2014—2016 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ҳуқуқий тузилмалари даражасида икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон — Латвия муносабатлари шартномавий-ҳуқуқий негизи сарҳисоб қилинди, томонлар кўриб чиқаётган қўшма ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, икки давлат ўртасида имзоланган халқаро шартнома ва ҳужжатларнинг умумий рўйхати келишиб олинди.