БААнинг Шаржа шаҳрида «Мусулмон давлатлари» шахматчилари ўртасида ўтказилаётган халқаро турнир давом этмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини шахматчилар Алексей Барсов ҳамда Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қиляпти, деб хабар беради «Olamsport».
Кеча, 20 ноябрь куни ўтказилган 6-турда Алексей Барсов оқ доналарда ҳаракат қилиб, БАА вакили Ишақ Саидни 38-юришдан сўнг мағлубиятга учратди.
Сарвиноз Қурбонбоева эса оқ доналарда эронлик Ниуша Афшар билан баҳс юритиб, 52-юришдан сўнг дурангга имзо чекди.
Изоҳ (0)