Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида янги Samsung Galaxy S5 LTE-А смартфони 2 миллион сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфон Galaxy S5’дан LTE Advanced модулида ишлаши билан фарқ қилади. Шу сабаб унинг интернетда ишлаш тезлиги сониясига 225 мегабитни ташкил этади. Бу смартфон Galaxy S5’дан фақатгина интернетда ишлаш тезлиги билан фарқ қилмайди. Унда 5,1 дюйм 2560×1440 пикселли, Galaxy S5’да эса кичикроқ — 1920×1080 пикселли дисплей мавжуд. Galaxy S5’нинг тезкор хотираси 2 Гб бўлса, Galaxy S5 LTE-A смартфонида эса 3 Гб тезкор хотира ўрнатилган.
Унинг ички хотираси 32 гигабайтни ташкил этади ва унга 128 гигабайтгача MicroSD ўрнатиш мумкин. Шу билан бирга Galaxy S5 LTE-A смартфонида 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 805 процессори ва Adreno 420 видеокартаси ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида 16 Гб ички хотирали Galaxy S5 смартфони 1,7 миллион сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)