АҚШдаги Йель университетининг «Йель Бульдогс» жамоаси дарвозабони ўйиндан кейин ўтказилган пенальтилар сериясида барча бешта зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Боз устига, барча зарбаларни у юзи билан қайтарди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Биринчи зарбадан кейин дарвозабон бир амаллаб ўрнидан турди.
Иккинчи зарбадан кейин посбон майдонни врачлар ёрдамида тарк этди.
Учинчи зарбадан кейин дарвозабоннинг бурни қонади.
Тўртинчи зарбадан кейин дарвозабон ўрнидан тура олмай қолди ва дарвоза яқинида чўзилиб ётди.
Бешинчи сейвдан кейин эса «Йель Бульдогс» дарвозабонининг қорнига кубокни қўйишди ва уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолатга изоҳ қолдирган кўпчилик фойдаланувчилар бу ролик махсус тайёрланган, деб фикр билдирган. Eurosport берган хабарга кўра, ролик пародиялар чиқариш билан шуғулланувчи Studio C комедия гуруҳи томонидан олинган.
https://www.youtube.com/watch?v=8F9jXYOH2c0
Қизиқ томони шундаки, «Бульдоглар» пенальтилар сериясида атиги битта зарбани голга айлантира олишди. YouTube’га қўйилган мазкур видео 3,5 миллион мартага яқин кўрилди.
Изоҳ (0)