Швейцария Конфедерацияси Президенти, ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер 2014 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашувда Ўзбекистон ва Швейцария муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, ЕХҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)