Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг Одесса шаҳридаги Приморск район суди Чеченистонда туғилган Адам Осмаевни Россия президенти Владимир Путинга суиқасд тайёрлашда айбдор тепиб, унга 2 йил 9 ой 14 кунга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».

Фото: fakty.ua

Фото: fakty.ua

Айбланувчи ушбу муддатни тергов камерасида ўтаб бўлгани учун у суд залидаёқ озод қилинди. Адамнинг рафиқаси Амина Окуева судда қатнашмаган, лекин бу янгиликни эшитиб хурсанд бўлганини таъкидлаган.

«Факти и комментарии» газетасининг хабарига кўра Осмаев 2012 йил бошида асли қозоғистонлик шериги Илья Пьянзин билан биргаликда теракт тайёрлашда айбланиб, Одессада қўлга олинган. Кейинроқ Осмаев Владимир Путинга суиқасд тайёрлаганини тан олган. Пьянзин Россияга экстрадиция қилинган бўлса, Осмаевнинг адвокатлари Европа Инсон ҳуқуқлари судига мурожаат қилиб, уни Украина ҳудудида олиб қолишга муваффақ бўлган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди