Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сенсорли экранга эга смартфонда матн териш тезлиги бўйича жаҳон рекорди iPhone 6 Plus ёрдамида ўрнатилди, деб ёзади «Российская газета». Бразилиялик Марсель Фернандес Фильо исмли йигитча дунёда энг тезкор деб расман тан олинган Fleksy клавиатурасидан фойдаланиб, ўз рекордини янгилади. У шу йилнинг майида ҳам Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган эди.

Фото: redmondpie.com

Фото: redmondpie.com

Етти ой аввал Марсель худди шундай клавиатурадан фойдаланган, бироқ у Samsung Galaxy S4 смартфонига ўрнатилган эди. Ўша вақтда Fleksy клавиатурасини iOS-қурилмаларда қўллаш мумкин бўлмаган.

Май ойида ўсмир инглиз тилидаги «Serrasalmus ва Pygocentrus туридаги ўткир тишли пираньялар дунёда чучук сувда яшовчи энг тажовузкор балиқлардир. Бироқ ҳақиқатда улар одамларга камдан-кам ташланади» («The razor-toothed piranhas of the genera Serrasalmus and Pygocentrus are the most ferocious freshwater fish in the world. In reality they seldom attack a human») жумласини 18,19 сонияда терган бўлса, бу сафар у шу вақтни 17 сониягача қисқартиришга муваффақ бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади