Эдиньо номи билан танилган Пеленинг ўғли Эдсон Шолби Насименту Бразилия ҳукумати томонидан ҳибсга олинди. У ноқонуний пулларни қонунийлаштиришда айбланган эди. Унинг апелляцияси рад этилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таянган «Euro-football.ru» сайтига асосланиб, «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Эдиньо гиёҳванд моддалар сотувидан тушган пулларни қонунийлаштиришга уринганлиги учун май ойида 33 йил қамоққа ҳукм қилинганди, бироқ унинг адвокатлари ҳукмга норозилик шикоятини берганди. Апелляция кўриб чиқилаётган вақтда айбланувчи озодликда юрганди.
Ушбу иш бўйича текширувлар 2005 йилда бошланган. Эдиньо машҳур нарко сотувчилар билан бирга ишлаганликда айбланган. Бу айбловларни бутунлай рад этаётган Эдиньо фақат наркотиклар қабул қилганини тан олди.
Эдиньо ташқари яна уч шахс шундай оғир жазога тортилди. Суд уларнинг барча бойликларини, жумладан, 100 га яқин автомобилни мусодара қилди.
Изоҳ (0)