Франция парламентининг қуйи палатаси − Миллий мажлиснинг «Миллий фронт» ультра-ўнг партиясидан депутати Марион Маршал-Ле-Пен Париж НАТО таркибидан чиқиши лозимлигини эълон қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Франция НАТО таркибидан чиқиши керак, чунки альянс ташкил қилинган пайтдаги сабаблар ҳозир мавжуд эмас», − деди кичик Ле-Пен. Марион «Миллий фронт» асосчиси Жан-Мари Ле-Пеннинг набираси ва партиянинг ҳозирги етакчиси Марин Ле-Пеннинг жияни ҳисобланади.
.@Marion_M_Le_Pen : "La France devrait sortir de l'#OTAN qui n'a plus la raison d'être qu'il avait lors de sa création, ." #BourdinDirect
— Rassemblement National (@RNational_off) November 18, 2014
Маълумот учун, Франция НАТОга асос солган 12 давлатдан бири бўлса-да, 1966 йилда альянснинг ҳарбий тузилмасидан чиқиб, фақатгина сиёсий тузилмадаги иштирокини сақлаб қолган. 2009 йилда эса яна ҳарбий тузилмага қайтган.
Изоҳ (0)