«Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси Хитойнинг Poly Technologies Inc. компанияси билан Тошкент вилоятида шиналар ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Хитой компанияси вакилининг айтишича, шартнома заводнинг технологияларга боғлиқ қисми бўйича тузилган. Лойиҳа Ангрен шаҳридаги «Резинотехника» акциядорлик жамияти негизида йилига 3 миллион дона автомобиль шиналари, 200 мингта қишлоқ хўжалиги шиналари ҳамда 100 минг метр конвеер лентасини ишлаб чиқариш қувватига эга завод қуришни кўзда тутади. Қурилиш 34 ой давом этиши режалаштирилган.
Умумий қиймати деярли 200 миллион доллар бўлган лойиҳа «Ўзкимёсаноат»нинг ўз маблағлари, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ҳамда хорижий заёмлар эвазига молиялаштирилади.
Изоҳ (0)