Қорақалпогистон Республикасининг Кегайли туманида истиқомат қилувчи шахс тунда уйига қайтаётганида қўшни маҳаллалик кишини учратиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Шу пайт улар нимадир сабаб бўлиб, тортишиб қолди. Охир-оқибат кегайлилик фуқаро қўшни маҳаллалик танишини дўппослаб, унга тан жароҳати етказди.
Зўравон қўлга олиниб, қонуний чора кўриш учун ички ишлар идораларига топширилди.
Изоҳ (0)