Бухоро шаҳри марказидаги Ўқитувчилар малакасини ошириш институти қаршисидаги 13-мактабга олиб борувчи йўл тагидан тинимсиз оқиб чиқаётган иссиқ сув ушбу ҳудудни ботқоққа айлантирган, деб хабар бермоқда Porobno.uz.
Пиёдаларга катта қийничилик туғдираётган ушбу ҳудудни ҳаттоки ҳайдовчилар ҳам айланиб ўтаётгани маълум қилинган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган ишчиларнинг бир неча кунлик ишлари самара бермаган. Сув шунчаки кўпайишдан ташқари турар-жой биноларига ва яқиндаги ахлатхонага яқинлашаётгани айтилган. Шунингдек, маҳаллий аҳоли ушбу йўл яқиндагина таъмирланганини афсус билан эсга олган.
Podrobno.uz’нинг қайд этишича, ушбу ҳолат кузатилётган Бешинчи кичик ноҳия ҳозирда шаҳарнинг чеккаси эмас, балки марказий қисмларидан бирига айланган. Бу ҳудудда амалга оширилаётган катта ҳажмдаги ишлар натижасида қурилаётган кўркам бинолар кўринишига бундай кўнгилсизликлар ярашмаслиги қайд этилган.
Изоҳ (0)