Шу кунгача Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал муайтай федерациясига раҳбарлик қилиб келган Шерзод Тошматов Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Шерзод Тошматов параллел равишда Республика Шарқ якка курашлари ва жанг санъати марказида ҳам вице-президент лавозимида ишлашда давом этади.
Ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Малик Бобоев эса бундан буён бокс федерацияси бош котиби вазифасини бажаради.
Маълумот ўрнида, «Ўзбекистон Темир йўллари» ДАТК раиси, «Ўзбекистон Қаҳрамони» Очилбой Жуманиёзович Раматов Ўзбекистон бокс федерацияси президенти ҳисобланади.
Изоҳ (0)