18 ноябрь куни Тошкент шаҳрида «Евросиё ташаббуси ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўллари» мавзусида Ўзбекистон — Корея форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ахборотига таяниб, UzReport ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Тадбир Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда «Инха» университети қошидаги Илмий-тадқиқот институти кўмагида ташкил этилади.
Ўзбекистон — Корея форуми Корея Республикаси ҳукумати томонидан ташкил этиладиган «Корея — Марказий Осиё карвони — 2014» тадбирлари доирасида ўтказилади.
Изоҳ (0)