Эшита олиш қобилиятини йўқотган 32 ёшли британиялик олим эндиликда қаерда бўлишидан қатъи назар, Wi-Fi’ни тинглай олади. Бу ҳақда The Independent нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Лондонлик Френк Свейн 20 ёшидан бошлаб эшитиш қобилиятини йўқота бошлаган. 2012 йилда унга эшитиш қурилмаси ўрнатилган. Орадан икки йил ўтиб, Свейн овоз бўйича мутахассис Дэниел Жоунс билан ҳамкорликда Wi-Fi сигналларини тинглаш имконини берадиган Phantom Tearrains қурилмасини яратди.
Ишлаб чиқилган усул Wi-Fi сигналларини одам эшитадиган овозга «таржима қилиш»га ёрдам беради. Мазкур овозлар Wi-Fi тармоғи нуқталарининг номлари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб, шифрлашдан фойдаланган ҳолда маълумот узатилишининг тезлиги ва сигнал кучига асосланиб яратилади. Олинган барча маълумотлар Френкнинг мобил телефонида таҳлил қилинади.
Қайд этилишича, олим ҳаттоки Лондондаги BBC офиси ёнидан ўтаётганида тарқалаётган интернет унга қандай эшитилишини кўрсатиш учун махсус харита ва аудиойўл ҳам яратган.
Изоҳ (0)