Россия Федерацияси Коми Республикасидаги Ухта шаҳрида жойлашган 19-сонли ахлоқ тузатиш колонияси ходимлари мобил телефонлар билан бирга кетаётган мушукни қўлга олди. Бу ҳақда Коми Республикасининг жазоларни амалга ошириш бўйича Федерал хизмати Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур воқеа 12 ноябрь, чоршанбага ўтар кечаси содир бўлган. Ходимлар жониворни унинг орқасига скотч билан ёпиштирилган юк — иккита мобил телефон ва битта SIM-картадан халос этган. Бу судланганлар сақлаши ва фойдаланиши тақиқланган нарсалардир, дейилади хабарда.
Тахминий маълумотларга кўра, телефонларни мушукнинг орқасига куни кеча озодликка чиққан собиқ судланувчи ёпиштириб қўйган. У жониворни колонияга қайтишига ишониб, ўзи билан олиб кетган.
Бунга ўхшаш ҳолат 2013 йил май ойида Россиядаги Сиктиквар шаҳрида содир бўлган эди. Унда 1-сонли ахлоқ тузатиш колонияси ходимлари мушукни иккита қўл телефони, батареялар ва бошқа жиҳозлар билан тутиб олган эди.
Изоҳ (0)