Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази −1 биноси 69-қавати деворининг ташқи тарафига қисилиб қолган икки нафар ойна ювувчи қутқариб олинди, деб хабар бермоқда Euronews.
Кўтариш мосламаси арқонларидан бири узилиб, деярли 80 градусли бурчакка қайрилиб қолган. Ишчилар мосламанинг ичида бир соат давомида сақланишга муваффақ бўлган − қутқарувчилар 69-қаватга чиқиб, қалин ойнани кесиб, уларни бино ичкарисига олгунча айнан шунча вақт кетган.2001 йил 11 сентябрда портлатилган эгизак бинолар ўрнига қурилган Жаҳон савдо маркази − 1 биноси 541 метр баландликка эга бўлиб, бу борада Ғарбий яримшарда биринчи, дунёда эса учинчи ўринда туради.
Изоҳ (0)