Miss International 2014 танловида Пуэрто-Рикода истиқомат қилувчи Валери Эрнандез Матиас ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Колумбия вакиласи танловнинг иккинчи поғонасини забт этган бўлса, таиландлик қиз бронза медалга лойиқ деб топилди.
Miss International танлови жорий йилда 54-бор ўтказилиб, унга Япония пойтахти мезбонлик қилди.
Танловнинг сўнгги топшириғига биноан, иштирокчи қизлар дунёда тинчлик зарурлиги борасида нутқ сўзлади. Мазкур тақдимотда қизларнинг одамларни ишонтира олиш қобилияти синовдан ўтказилди.
Изоҳ (0)