Тошкент шаҳридаги «Сувсоз» мавзесида яқин вақт ичида ёш оилаларга мўлжалланган кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда Бектемир тумани ҳокими Сарвар Махаметовга асосланиб Podrobno.uz хабар бермоқда.
Ҳозирда қурилиш ишлари бошланган. Кўп қаватли уйларнинг биринчисини Наврўз байрамигача топшириш режалаштирилган. Шунингдек, ҳоким мавзеда янги болалар боғчаси, бассейн ва гипермаркет қурилиши режалаштирилганини маълум қилган.
Бундан ташқари, автойўлни реконструкция қилиш ҳамда боғдан Губкин номидаги академик лицейгача бўлган ҳудудда яшил хиёбон қуриш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)