«Илҳом» театри фоесидаги IlkhomCinemaClub киноклуби ноябрь ойи дастури доирасида япониялик таниқли мултпликатор Ҳаяо Миязаки асарларини намойиш этади. Бу ҳақда Afisha.uz’га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
24−29 ноябрь кунлари давомида «Илҳом» киноклубида Ҳаяо Миязакининг 1984−2008 йиллар оралиғида суратган олинган энг яхши олти фильми намойиш этилади. Улар орасида «Менинг қўшним Тоторо», «Малика Мононоке» ва «Sharpалар олиб кетган» кабилар бор.
Томошалар белгиланган кунларда соат 19:00да бошланади. Томошаларга кириш бепул, ким хоҳласа ўзи истаганича пул тўлаши мумкин.
Томошалар жадвали
24 ноябрь — «Шамоллар водийсидан келган Навсикая» / Kaze no tani no Naushika (1984, Ҳаяо Миязаки)25 ноябрь — «Менинг қўшним Тоторо» / Tonari no Totoro (1988, Ҳаяо Миязаки)26 ноябрь — «Порко Россо» / Kurenai no buta (1992, Ҳаяо Миязаки)27 ноябрь — «Малика Мононоке» / Mononoke-hime (1997, Ҳаяо Миязаки)28 ноябрь — «Шарпалар олиб кетган» / Sen to Chihiro no kamikakushi (2001, Ҳаяо Миязаки)29 ноябрь — «Қоядаги балиқча Поно» / Gake no ue no Ponyo (2008, Ҳаяо Миязаки)
Изоҳ (0)