Жорий йилнинг 30 сентябрь куни тақдим этилган янги Samsung Galaxy Grand Prime смартфони Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида 850 000 сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфоннинг олд томонида 5 мегапикселли камера ўрнатилган ва у гуруҳ бўлиб ёки Samsung тили билан айтганда «groupfie» суратлар олиш учун қулай.
Смартфонда 8 мегапикселли орқа камера, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 5 дюйм 540×960 пикселли дисплей, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира (+MicroSD), 2600 мА·соат қувватга эга батарея, 3G алоқа ва Android 4.4 KitKat версияси ўрнатилган. Унинг ўлчамлари 144,8×72,1×8,6 миллиметр, оғирлиги эса 156 граммни ташкил этади.
Изоҳ (0)