Ўзбекистон суд органларига гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан қўзғатилган жиноий иш кўриб чиқиш учун топширилди, деб хабар бермоқда 12news.uz.
Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ушбу гуруҳга 18 киши кирган. Суриштирув чоғида уюшган гуруҳ фаолияти билан боғлиқ 11 та ҳолат аниқланган.
Ўтказилган тадбирлар натижасида 4153 грамм афюн хомашёси, 2240 грамм марихуана ҳамда 105 грамм героин қўлга туширилган.
Изоҳ (0)