Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ИИБга мурожаат этиб, хонадонига номаълум киши бостириб кирганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Аёлнинг сўзларига кўра, номаълум кимса ётоқхонадан беш турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.
Мурожаат асосида тергов-тезкор гуруҳи томонидан тегишли чоралар кўрилди. Кўп ўтмай гумон қилинувчи шахс қўлга олинди. У жабрланувчининг маҳалласида истиқомат қилувчи аёл бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)