Суд органлари Catalea Group компанияси раҳбарини товламачилик ва порахўрликда айблаб, саккиз йилга озодликдан маҳрум этди ва ундан «Энди дадам бўйдоқ» фильми режиссёри Алишер Узоқов фойдасига 44 миллион сўм ундирилишига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетасига таяниб 12news.uz хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик таниқли актёр, қўшиқчи ва режиссёр Алишер Узоқов ушбу компания билан юқоридаги фильмдан тушган фойдани тенг иккига бўлишишга келишган.
Catalea Group раҳбари эса фойданинг фақат бир қисмини тўлаган. Шунингдек, фильмни Россияда намойиш қилиш ҳуқуқини 4 минг долларга сотаётганда жиноят устида қўлган олинган.
Изоҳ (0)