Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясида ўтказилган брифинг жорий йилги сайловга тайёргарлик ишларига бағишланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Ф. Маҳмудхўжаев ва бошқалар Ўзбекистонда фуқаролар, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун замонавий талабларга жавоб берадиган ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник шароитлар, уларнинг сайлов ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишининг мустаҳкам кафолатлари яратилганини таъкидлади. Марказий сайлов комиссияси раҳбарлигида давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни таъминловчи сайлов комиссияларининг яхлит тизими ташкил этилди.
Ўтган даврда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ўтказиладиган сайлов жараёнида босқичма-босқич амалга ошириладиган сайловолди тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Жойларда Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонунига амал қилинишини назорат қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар сайлов комиссияси аъзолари туманларга бириктирилди.
Тошкент шаҳри бўйича сайлов участкалари ва уларнинг ҳудудий чегаралари белгиланди. Сайловолди тадбирлари билан сайловчиларни кенг хабардор этиш мақсадида сайлов округи ва сайлов участкаларининг ҳудудий чегаралари, шаҳар ва округ сайлов комиссиялари таркиби матбуотда эълон қилинди.
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Тошкент шаҳар телефон тармоқлари филиали томонидан барча сайлов округлари ва участкалари телефон алоқаси билан таъминланди. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан сайлов округлари ва сайлов участкаларида тегишли ўрганишлар ўтказилди. «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддаси 9-қисмига мувофиқ сайловчиларга оид ҳужжатлар шакллари тасдиқланди.
Изоҳ (0)