Ўзбекистон чемпионати 26-тур ўйинлари якунига етди. Олий лиганинг сўнгги тури дуранг натижалар ва иродали голларга бой бўлди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Пахтакор» клуби сафарда «Бунёдкор»дан икки тўп фарқ билан мағлубиятга учрай туриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Шунингдек, «Навбаҳор» — «Динамо» ва «Насаф» — «Олмалиқ» учрашувларида сўнгги дақиқаларда киритилган голлар эвазига бир хил — 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. «Локомотив» — «Бухоро» учрашувида ҳам сўнгги дақиқаларда киритилган гол туфайли дуранг қайд этилди — 1:1.
Тур доирасидаги энг йирик натижа Бекободда қайд этилди. «Металлург» ўз майдонида «Машъал»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. «Сўғдиёна» — «Қизилқум» ва «Нефтчи» — «Андижон» учрашувларида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди.
Олий лига, 26-тур
- «Навбаҳор» — «Динамо»: 2:2
- «Насаф» — «Олмалиқ»: 2:2
- «Металлург» — «Машъал»: 4:2
- «Сўғдиёна» — «Қизилқум»: 1:0
- «Бунёдкор» — «Пахтакор»: 2:3
- «Нефтчи» — «Андижон»: 1:0
- «Бухоро» — «Локомотив»: 1:1
Изоҳ (0)