Ҳиндистон ҳарбий денгиз кучларининг торпедо тутувчи кемаси мамлакатнинг жануби-шарқий соҳили яқинида, Бенгалия қўлтиғида чўкиб кетиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, 4 киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Воқеа Андхра-Прадеш штатида жойлашган Ҳиндистоннинг энг йирик денгиз портларидан бўлган Вишакхапатнам шаҳри қирғоқлари яқинида содир бўлган. Ҳодиса вақтида кема бортида 28 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Қутқарув операцияси давомида 23 киши қутқариб олинган, 4 кишининг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда. Қутқарув ишларига 4 та вертолёт, самолёт ва кемалар жалб этилган. Бошқа кемалар машғулотларида ишлатилган торпедоларни тутиш билан шуғулланган кема 370 метргача чуқурликка чўккани айтилган.
Изоҳ (0)