«Барселона» клубининг собиқ президенти Хосеп Луис Нунес узоғи билан 10 кун ичида қамоққа олиниши керак, деб хабар бермоқда Stadion.uz. Нунес суднинг ушбу қарори юзасидан апелляция берган, аммо суд буни рад этган.
Нунес икки йил-у икки ойга озодликдан маҳрум этилган бўлиб, бунга солиқ инстанцияси ва Каталония клуби бюджетидан 13 миллион еврони ноқонуний ўзлаштиргани сабаб бўлган. Аввалроқ жамоанинг собиқ устози Йохан Круифф ўз интервьюларидан бирида Нунес томонидан содир этилган жиноятларни инкор этмаслигини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)