Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ахборот-таҳлил маркази вакили Андрей Лисенко Россия ўз қўшинларини Украина чегарасига олиб келганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Segodnya.ua.
Унинг сўзларига кўра, Украина чегараларига яқин ҳудуддаги Каменск-Шахтинск шаҳрига темир йўл орқали Ростов-на-Дону тарафдан 50 та Т-64 танклари ва 10 та штаб машиналари олиб келинган.
Шунингдек, Лисенко Луганск вилоятидаги Младогвардейск шаҳридан техника эшелони олиб ўтилганини ҳам маълум қилган.
Изоҳ (0)