Наманганда муайтай бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 100 нафардан зиёд спортчи 14 вазн тоифасида баҳслашди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Мусобақалар якунига кўра, қорақалпоғистонлик Абатбай Отегенов, Жаҳонгир Йўлдошев, Муҳаммад Қўчқоров, Уббинияз Туриниязов, Наманган вилоятидан Босит Абдуолимов, Илҳом Холмирзаев, Фаррух Samiжонов, Самарқанддан Темур Жабборов, Ғиёсбек Зубайдуллаев, Ҳалим Облоқулов, Бобур Тоғаев, Фанат Қаҳрамонов, Сурхондарёдан Камолиддин Турсунов, Андижондан Абдулазиз Ёқубов ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида чемпионат шоҳсупасининг биринчи поғонасини наманганлик муайтайчилар эгаллади. Қорақалпоғистон ҳамда самарқандлик спортчиларга иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.
Изоҳ (0)