Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда 12news.uz хабар берди.
Ҳозиргача шаҳарнинг марказий кўчалари кенгайтирилиб, бир нечта янги кўп қаватли уйлар қурилган. Мустақиллик майдони кенгайтирилиб, атрофидан марказий банкнинг вилоятдаги филиали янги биноси, вилоят хўжалик суди ва никоҳ уйи ўрин олган. Шунингдек, янги темир йўл вокзали қурилган.
Шаҳар ҳокимияти олдида ёшлар маркази қурилмоқда. Бундан ташқари, Гулистонда аквапарк қурилиши ҳам кўзда тутилган. Осиё тараққиёт банки маблағлари эвазига шаҳар сув таъминоти яхшиланиши учун ишлар бошланган.
Изоҳ (0)