Facebook компанияси Эбола безгагига қарши курашиш йўлида ижтимоий тармоқда махсус эҳсон тугмасини жорий этади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Facebook фойдаланувчиларидан йиғилган эҳсонлар Халқаро Қизил Хоч қўмитаси, Халқаро тиббиёт корпуси ва Save the Children ташкилоти ҳисобига бориб тушади. Эҳсонлар жаҳоннинг барча мамлакатларидан тўпланади.
Бундан ташқари, Facebook Эбола безгагидан жабр кўраётган Ғарбий Африка мамлакатларида интернет ва телефон алоқаси ривожланиши учун 100та сунъий йўлдош алоқаси терминаллари етказиб берилишини ҳам молиялаштиради.
Хабар беришларича, ушбу дастурлар Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг шахсий маблағларидан молиялаштирилади. Октябрь ойида у Эболага қарши кураш учун 25 миллион доллар эҳсон қилганди.
Изоҳ (0)