5 ноябрь ҳолатига кўра «Мулоқот» ижтимоий тармоғининг Android-қурилмалар учун мўлжалланган мобил дастурида ўтказилаётган «Мулоқот юлдузи» танловида 3200 киши иштирок этмоқда.
Шунингдек, Google Play’да «Мулоқот» дастури 142 нафар киши томонидан баҳоланган.
«Мулоқот» дастури фойдаланувчиларга ёқмоқда. Буни уларнинг Google Play’да қолдирган қуйидаги фикрларидан ҳам билиб олиш мумкин.
Зўр дастур. (Асадов Шохжаҳон)
Қойил! Зўр ишлабсизлар. Бўлар экан-ку. (Жамолхон Ҳакимов)
Илова жуда ҳам зўр чиқибди! (Руслан Рустамов)Ушбу дастурда ташкил этилган «Мулоқот юлдузи» танловида етакчиликни эгаллаб турган сурат 742 та «юлдуз» тўплаган ва унга 1889 та фикр билдирилган.
«Мулоқот юлдузи» танловида энг кўп «юлдуз» тўплаган уч нафар иштирокчи танлов ғолиби деб топилади ва уларга қуйидаги совғалар топширилади:
Ушбу танловда иштирок этиш учун:
- «Мулоқот» ижтимоий тармоғининг Android-дастурини Google Play’дан юклаб олишингиз;
- Унга қизиқарли суратингизни жойлашингиз
- ва «юлдуз»лар тўплашингиз зарур!
Танловда иштирок этиш шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин:
- Танловда фақат муаллиф ўзи олган суратлар иштирок этади. Муаллифдан ўзга кишилар томонидан олинган суратлар танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди;
- Бир аъзо бир неча сурат жойлаши мумкин, аммо унинг битта — энг кўп «юлдуз» тўплаган сурати танловда иштирок этади;
- Танловда Ўзбекистон қонунлари ва одоб-аҳлоқ нормаларига зид суратлар иштирок этиши тақиқланади. Бунда суратлар жойланган тақдирда сурат ўчириб ташланади ва аъзо танловдан четлатилади;
- Танлов иштирокчиси «Мулоқот»да ўз асл исми ва фамилиясини кўрсатиши шарт. Асл исм-фамилиясини кўрсатмаган иштирокчилар танловдан четлатилади;
- Танловда бир паспорт эгаси фақат битта профил билан қанташиши мумкин;
- Танлов ғолибига айланган аъзолар «Мулоқот» ижтимоий тармоғи орқали огоҳлантирилади. Танлов тақдирлаш маросимида иштирок этмаган ғолиблар танловдан четлатилади;
- Танлов совғаларининг пулли эквиваленти тўланмайди;
- Танлов ташкилотчиси Simple Networking Solutions ҳисобланади;
- Танловда иштирок этган суратлар Ташкилотчи мулки ҳисобланади ва Ташкилотчи суратдан исталганча фойдаланиш ҳуқуқига эга;
- Ташкилотчи томонидан аввал уюштирилган танловларда ғолиб бўлган кишилар ушбу танловда иштирок этиши тақиқланади;
- Танловда Ташкилотчи ва уларнинг яқин қариндошлари қатнашиши мумкин эмас;
- Танловда иштирок этган аъзо ўз шахсий маълумотларини Ташкилотчи томонидан қайта ишланишга рухсат беради;
- Танловда иштирок этган аъзо автоматик тарзда ушбу қоидаларга розилик билдиради;
- Юқоридаги шартларни бажармаган иштирокчилар танловдан четлатилади.
Танловда иштирок этиш учун қўлланма:
«Мулоқот» ижтимоий тармоғининг мобил дастурини Google Play’дан юклаб олишни унутманг! Танловдаги иштирокингизда омад тилаймиз :)
Изоҳ (0)