«Россия сегодня» халқаро ахборот агентлиги базасида ноябрь ойида ҳозирда «Спутник» ишчи номи билан аталаётган янги интернет-лойиҳани ишга туширилади, деб хабар бермоқда РБК.
Бу масаладаги расмий матбуот анжумани 10 ноябрь куни халқаро ахборот агентлиги бош директори, телебошловчи Дмитрий Киселёв ҳамда Russia Today агентлиги ва «Россия сегодня» телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян томонидан ўтказилади.
Асосий мақсади Россия тўғрисидаги маълумотларни дунёга тарқатиш бўлган «Спутник» лойиҳаси «Голос России» радиоси хизматларидан ҳам фойдаланиши мумкинлиги айтилган. Янги агентлик жами 45 тилда, жумладан Европа, Осиё, МДҲ, Шимолий ва Жанубий Америка давлатлари тилларида юритилади.
2013 йил декабрь ойидаги қарорга биноан «Россия сегодня»га ўзгартирилиши керак бўлган «РИА Новости» порталининг номига ўзгартириш киритилмаслиги ҳам маълум бўлган.
Изоҳ (0)