2014 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария Конфедерацияси Фавқулодда ва мухтор элчиси Николас Бруҳл билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида икки томон муносабатлари ва Швейцария раислик қилаётган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) доирасидаги ўзаро алоқаларнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)