Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 2015 йилда итлар учун қаҳвахона ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Вечерний Бишкек» хабар берди.
Шаҳар марказида Дог Босс номи билан очиладиган емакхонага итлар ўз хўжайинлари билан таштиф буюришлари мумкин. Итлар кўрикдан ўтказилгач паспорти орқали рўйхатдан ўтказилади ва шундан кейин исталган вақтда хўжайини итни олиб келиши мумкин бўлади.
Лойиҳа муаллифи Ислом Сатаров итлар учун алҳида меню тузилишини ҳам таъкидлаган. Хўжайинлар учун эса итлар ҳақидаги дастурлар намойиш этиладиган телевидение хизмат қилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 50 минг долларни ташкил қилиши айтилган.
Изоҳ (0)