АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри ва Орегон штати аҳолиси марихуана етиштириш ва сақлашни қонунийлаштириш учун овоз берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вашингтонда 21 ёшдан катталарга фақат ўзи истеъмол қилиши учун 2 унсия (56,7 граммгача) марихуана сақлаш ва олти гиёҳ ўстириш учун рухсат берилди. Маҳаллий ОАВларига кўра, овоз берувчиларнинг 65 фоизи марихуана савдосининг тақиқланиши, бироқ унинг бир унсияси (28,3 грамми)ни бошқа одамларга бера олиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.
АҚШнинг шимоли-ғарбий соҳили бўйидаги Орегон штатида ҳам 21 ёшдан ошганларга марихуана етиштириш, сақлаш ва сотишга рухсат берилади. Шу боис Колорадо ва Вашингтон штатларида амал қилаётган гиёҳванд модда савдосини назорат қилиш ва солиққа тортиш тизими Орегон штатида ҳам жорий этилади.
ОАВ маълумотларига кўра, Аляска штати аҳолиси ҳам марихуанани сақлаш ва етиштиришга рухсат берилишини сўраб овоз беради. Тахминларга кўра, марихуанани қонунийлаштириш ташаббусини овоз берувчиларнинг 54 фоизи қўллаб-қувватлайди.
Бундан ташқари, марихуанани қонунийлаштириш бўйича референдум Мен штатидаги икки шаҳарда ҳам ўтказилади.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда АҚШда марихуанани қонунийлаштириш тарафдорлари кўпайиб бормоқда. Ҳозирда мазкур ташаббусни 54 фоиз америкалик қўллаб-қувватламоқда. АҚШнинг 20 дан зиёд шаҳарларида марихуанадан тиббий мақсадларда фойдаланишга рухсат этилган.
Изоҳ (0)