Тошкент шаҳридаги Юнусобод деҳқон бозори реконструкция қилинади. Бу ҳақда Юнусобод тумани ҳокими Шавкат Азимжонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Унинг сўзларига кўра, сабзавотлар павильони тўлиқ ёпилади, яъни савдо расталари вентиляция ва ҳавони иситиш-совутиш тизими билан жиҳозланган бинода жойлашади. Автомобиллар тўхташ жойи тарафидаги барча кичик дўконлар олиниб, ўрнига иккита икки қаватли дўконлар биноси қурилади. Бу бино ертўлалар ҳамда озиқ-овқатларни сақлаш учун совутиш ва музлатиш ускунлари билан жиҳозланиши кўзда тутилган.
Мажмуалардан бирининг биринчи қавати гўшт, иккинчи қавати гўшт маҳсулотлари учун ажратилади. Иккинчи мажмуада нон, сут ва балиқ маҳсулотлари сотилади. Бозорнинг иккинчи томонида ҳам худди шундай мажмуалар қурилиши кўзда тутилган. 12 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилаётган реконструкция ишлари 2015 йилнинг биринчи чорагидан бошланиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)