Профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Хотин-қиз теннисчиларнинг кучли ўнталигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Теннис маликалари ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистонлик теннисчилар эса аксинча, ўз ўринларини бирмунча яхшилаб олишга эришди. Жумладан, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова 162-поғонадан 160-ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи ракамли теннисчимиз Оқгул Омонмуродова эса 4 поғонага кўтарилиб, айни пайтда 244-ўринни эгаллаб турибди. Сабина Шарипова 13 поғонага кўтарилиб, 258-ўринга чиқди.
1. Серена Уильямс (АҚШ) 8485
2. Мария Шарапова (Россия) 7050
3. Симона Халеп (Руминия) 6292
4. Петра Квитова (Чехия) 5966
5. Ана Иванович (Сербия) 4820
... 160. Нигина Абдураимова (Ўзбекистон) 345
... 244. Оқгул Омонмуродова (Ўзбекистон) 187
... 258. Сабина Шарипова (Ўзбекистон) 173
Изоҳ (0)