АҚШда Samsung Galaxy Note Edge смартфони 14 ноябрдан AT&T алоқа оператори орқали шартномасиз 945,99 доллар нахрда сотила бошланади. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфонда 5,6 дюймли дисплей, Snapdragon 805 процессори, Adreno 420 видеокартаси, 3 Гб тезкор хотира, 3000 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Унда иккита дисплей мавжуд бўлиб, иккинчиси ботиқ ва смартфоннинг ён томонидан ўрин эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Note Edge Жанубий Кореяда 1016 доллар нархда сотилмоқда. Ўзбекистонда эса Note Edge’нинг сотуви ҳали бошланмади. Бироқ Note Edge билан бир вақтда тақдим этилган Note 4 планшетофонини «Флешка» савдо мажмуасидан 2,6 миллион сўмга сотиб олиш мумкин.
Изоҳ (0)