2014 йилнинг тўққиз ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига истеъмолчилардан 3192 та шикоят келиб тушган, деб хабар бермоқда UzDaily.
Шикоятларнинг 2065 таси ёзма равишда, 1127 таси эса ишонч телефонлари орқали амалга оширилган. Ёзма шикоятларнинг 90,3 фоизи истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал қилинган. 767,4 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган хизматлар учун ундириб берилган.
Ишонч телефони орқали берилган шикоятларнинг 55,5 фоизи бўйича тегишли чоралар кўрилиб, 76,8 миллион сўм миқдоридаги маблағ қайта ҳисоблаб берилган. 44,5 фоиз шикоятлар бўйича эса қўмита ваколатлари доирасида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилган.
Изоҳ (0)