«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент-Урумчи-Тошкент йўналишидаги рейсларни ҳафтада икки мартадан амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида хабар қилинган.
«Боинг Б767» лайнерида амалга ошириладиган ҲЙ507/508 янги рейси 2014 йил 11 ноябрдан бошлаб 2015 йил 25 мартга қадар ҳафтанинг сешанба кунларида парвоз қилади.
Тошкентдан соат 17:15 да учадиган самолёт 22:40 да Урумчига қўнади. Чорсаҳнба куни Урумчидан соат 00:10 да учиб, 00:05 да Тошкентга етиб келади.
Изоҳ (0)