Берлиндаги Mercatoр Хитой тадқиқотлари институти экспертлари Хитой мавжуд халқаро ташкилотларга муқобил тузилмалар тармоғини яратиб Ғарб таъсиридан мустақил бўлишга ҳаракат қилаётганини эътироф этди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Олимларнинг фикрича, Хитой тузаётган халқаро ташкилотлар тармоғи кўплаб соҳаларни қамраб олади. Молиявий ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича тузилмалар – Буюк ипак йўли иқтисодий зонаси, Осиё инфратузилмалар инвестициялари банки кабилардан тортиб Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши ва BRIKS каби юқори мавқели сиёсий ташкилотларгача тузилган.
Бундай ташкилотлар Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари орасида оммалашиб бормоқда. Уларни ташкил этиш орқали Хитой Ғарб таъсиридан қутулиб, минтақавий хавфсизлик архитектурасини қайта қурмоқчи. Бундан ташқари, Пекин бу ташкилотлар доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун ўз маблағларини аямаяпти. Шунга қарамай, Хитой мавжуд халқаро ташкилотлардан чиқиб кетишни ҳам режалаштирмаган.
Изоҳ (0)