Қирғизистон National Geographic Traveler Awards 2014 энг яхши сайёҳлик йўналишлари рейтингида «Соғломлаштирувчи ҳордиқ» номинацияси бўйича биринчи поғонада турибди, деб хабар берди «Вечерний Бишкек».
National Geographic Россия журнали сайтида онлайн тарзда овоз бериш давом этмоқда.
Қирғизистон Республикаси 83,35% овоз тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, бу номинацияда Исроил (7,85%), Исландия (2,93%), Венгрия (2,49%), Словения (1,38%), Франция Полинезияси (0,83%), Жанубий Корея (0,77%), Италия (0,28%), Индонезия (0,11%) ҳамда битта ҳам овоз тўплай олмаган Ветнам қатнашмоқда.
Сўровнома журнал сайтида 25 июндан буён олиб борилади. Интернет-нашр 10 ноябрга қадар 18 та номинация бўйича, жумладан, пляждаги, экскурсиядаги ва қишки ҳордиқ, йил янгилиги, шоппинг қилиш учун энг яхши шаҳар, дунёнинг энг яхши аэропорти ва шу каби номинацияларда ғолиб давлатни аниқлаш учун иштирокчиларга овоз бериш имкониятини беради.
Изоҳ (0)