2014 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Ислом Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Али Мардани Фард билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон — Эрон ҳамкорлигининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди. Транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)