LG компанияси кийимларни асрашга янгича ёндашувни таклиф қилади. LG 6 Motion функцияли кир ювиш машинаси туфайли азалий машғулот енгиллашади, кир ювиш эса сифатлироқ бўлади. Патентлашган технология кир ювиш режимини автоматик тарзда танлайди. Кир ювиш машинасини ишга туширишдан аввал фақатгина мато турини кўрсатиш керак.
LG 6 Motion технологиясининг ўзига хос хусусияти — барабан ҳаракатининг олти турдаги алгоритмларидир:- «Асосий ҳаракат» — исталган турдаги матолар учун стандарт айланиш.
- «Товлаш»да кирлар бутунлай сувнинг ичида бўлади, бу эса ички барабанда шовқинни камайтиради, шунингдек, кийимларга зарар етказмайди.
- «Тўйинтириш»да тўлиш эффекти ҳосил бўлиб, кирлар ҳам тезроқ ҳўлланади.
- «Реверсив айланиш»да барабан саккиз рақами траекторияси бўйлаб айланади. Бу ҳолат кир ювиш кукуни ва бошқа кир ювиш воситаларининг бир текис тарқалишини таъминлайди.
- «Тебраниш»да барабан чайқатувчи ҳаракатлар қилиб, бунда кир сувнинг ичида ювилади. Бу ҳолат ушбу режимни жун, шойи, шифон каби нозик матолар учун идеаллаштиради.
- «Текислаш». Оддий кир ювиш машиналарида кийим айлантирилиб бўлгач, ички барабан деворларига ёпишиб қолади. «Текислаш» режимида айланиш давомида кирлар 90 градусгача кўтарилади, тўхтагач, пастга тушади. Бу эса кийимдаги ғижимлар сони кам бўлишига олиб келади.
Тўғридан-тўғри узатувчи инновацион инверторли мотор ҳаракат тезлигини солинган кир турига қараб мослайди. Бу эса исталган матоли кийимларнинг айни кўнгилдагидек тоза бўлишини таъминлайди. Шунингдек, бутун кир ювиш жараёни умуман шовқинсиз ўтади. LG эса мана шу инновацион ишланма учун 10 йил кафолат беради.
LG 6 Motion кир ювиш машинасининг олдинги қавариқли барабани турли хил матоларнинг эҳтиёткорлик билан сиқилишини таъминлайди.
Буғли кир ювиш функцияси сувдан фойдаланиш билан ўтадиган оддий кир ювишдан анча самаралидир, сабаби буғ молекулалари матонинг барча катакларигача кириб боради ва аллергенларни йўқ қилади. LG 6 Motion’нинг 6 турдаги режимлари кирни бутунлай тозалаб ювилишига ёрдам беради ва чайилгандан сўнг, кийимларда кўпинча аллергияга олиб келувчи кукун қолдиқларини қолдирмайди.
Шунингдек, электр энергиясининг кам сарфланиши LG кир ювиш машиналарини тежамкор, ишончли ва кўпфункцияли бўлишини таъминлайди.
Изоҳ (0)