Жаҳон банки Эбола безгаги эпидемиясининг тарқалишига қарши курашиш учун 100 миллион доллар ажратганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ушбу маблағ Эбола вируси келтириб чиқарган эпидемия тобора кенгайиб бораётган Ғарбий Африкага жўнатиладиган тиббиёт ходимларини тўплашга сарфланиши кўзда тутилган.
«Биз кўп сонли шифокорларни тўплаш йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни йўқотишимиз керак. Умид қиламизки, 100 миллион долларлик ушбу маблағ эҳтиёж бор жойларда тиббий ходимлар сонини кескин кўпайтириш имконини беради», − деди Жаҳон банки президенти Жим Ён Ким.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки сўнгги уч ой мобайнида Эбола эпидемиясига қарши курашиш учун 500 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратган.
Изоҳ (0)